ЕИ Кенгаши Арманистондан импорт қилинадиган товарларга божларни бекор қилишни маъқуллади

ASTANA. Kazinform — Европа Иттифоқи мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун Арманистондан импорт қилинадиган товарларга божларни вақтинча бекор қилишга тайёрланмоқда, деб хабар беради Кazinform агентлиги Anadoluга таяниб.

ЕИ Кенгаши Арманистондан импорт қилинадиган товарларга божларни бекор қилишни маъқуллади
Фото: БТА

Европа Иттифоқи Кенгаши аъзо давлатлар Арманистон маҳсулотлари учун вақтинчалик савдони либераллаштириш чораларини расман тасдиқлаганини эълон қилди.

Баёнотга кўра, янги чоралар Арманистоннинг Европа Иттифоқига экспортининг тахминан 80 фоизини амалдаги савдо чекловларидан озод қилади. Бир қатор товарлар, жумладан, айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга божхона божлари икки йил муддатга тўхтатилади.

Европа Иттифоқи Кенгаши вақтинчалик чоралар Арманистондан Европа Иттифоқига савдо оқимларини қўллаб-қувватлаш ва кўпайтиришга мўлжалланганлигини таъкидлади. Бундан ташқари, агар Арманистон маҳсулотларини импорт қилиш Европа Иттифоқи ишлаб чиқарувчиларига салбий таъсир кўрсата бошласа, Брюссель Иттифоқ бозори учун ҳимоя чораларини кўриши мумкин бўлади.

Илгари Европа Парламенти томонидан тасдиқланган ушбу қоида Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан қонунчилик жараёнини якунлаб қабул қилинди.

Ҳужжат Европа Иттифоқининг расмий журналида эълон қилинганидан кейинги кундан бошлаб кучга киради ва икки йил давомида амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, ЕИ бир йил ичида 3,9 миллионта яшаш рухсатномасини берди ва рекордни янгилади.