ЕИ етакчилари Брюсселда муҳим масалаларни муҳокама қилмоқда

ASTANA. Kazinform — Пайшанба куни Брюсселда Европа кенгашининг икки кунлик саммити бошланди. Унда Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчилари Европа иқтисодиётининг рақобатбардошлиги, энергия нархларининг юқорилиги, Иттифоқнинг 2028-2034 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли бюджети ва Украинани қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилади. Бу ҳақда Kazinform агентлигининг Бельгиядаги махсус мухбири хабар берди.

ЕИ етакчилари Брюсселда муҳим масалаларни муҳокама қилмоқда
Фото: Anadolu Ajansi

Йиғинга Европа кенгаши раиси Антониу Кошта раҳбарлик қилмоқда. Саммитнинг биринчи кунида иқтисодий масалаларга устувор аҳамият берилди.

ЕИ етакчилари энергия нархларининг ошиши туфайли аҳоли ва бизнес зиммасига тушаётган молиявий юкни енгиллаштириш чораларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, саммитда Европа Иттифоқининг кўп йиллик молиявий режаси кўриб чиқилади. Бунда Ирландия раислиги томонидан илгари сурилган ташаббус юзасидан музокараларга алоҳида эътибор қаратилади.

Саммитнинг иккинчи кунида Украина президенти Владимир Зеленский иштирок этиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Европа мудофааси ва хавфсизлиги, миграция, Европа Иттифоқининг кенгайиши ҳамда Яқин Шарқдаги вазият муҳокама қилинади.

Саммит геосиёсий вазият кескинлашган бир пайтда ўтказилмоқда. Унда Европа Иттифоқи мамлакатлари ички ва ташқи сиёсатдаги долзарб масалалар бўйича умумий позицияни шакллантиришга ҳаракат қилади.