ЕХҲТ вакили Қозоғистондаги активларни қайтариш иши бўйича фикр билдирди

ЕХҲТ вакили Қозоғистондаги активларни қайтариш иши бўйича фикр билдирди
Фото: osce.org

ЕХҲТнинг Астанадаги идораси раҳбари Фолькер Фробарт мамлакатга активларни қайтариш жараёни ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Kazinform.

Коррупцияга қарши кураш агентлиги томонидан ташкил этилган форумда ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берган Фолькер Фробарт Қозоғистонда ноқонуний йўллар билан қўлга киритилган активларни қайтариш бўйича олиб борилаётган ишларга тўхталди.

“Янги Қозоғистонда кўплаб ўзгаришлар рўй бермоқда. Қонунчилик нуқтаи назаридан тартибга солиш механизмлари такомиллаштирилмоқда. Бу коррупция манбаларини бартараф этиш учун зарур. Коррупциянинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган рақамлаштириш жараёнларини ҳам айтиб ўтиш мумкин. Бу масалалар ниҳоятда муҳим. Чунки коррупцияга қарши курашнинг энг яхши йўли унга ўрин қолдирмасликдир”, - деди ЕХҲТ вакили.

Халқаро ташкилот вакили Қозоғистондаги коррупцияга қарши кураш ҳақидаги хабарларни диққат билан кузатиб боришини ва шу маълумотлар асосида активларни қайтариш бўйича эришилган натижалардан мамнун эканини айтади.

“Активларни унификация ва декларациялашга келсак, бизнинг идорамиз Қозоғистонга катта ёрдам кўрсатди. Шунингдек, мамлакатдан ноқонуний олиб чиқилган активларни қайтариб олиш ҳайратланарли суръатларда олиб борилмоқда ва катта миқдордаги маблағ ҳақида гап бормоқда. Шу нуқтаи назардан, фақат Қозоғистонни табриклашим мумкин. Бу катта ютуқ”, - деди у.

Сўнгги хабарлар