ЕХҲТ раиси Қозоғистонга расмий ташриф билан келади

None
Фото: Marija Tumanovska/RFE/RL
ASTANA. Kazinform – 11 август куни ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Шимолий Македония Ташқи ишлар вазири Буяр Османи Қозоғистонга расмий ташриф билан келади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров ҳафталик брифингда маълум қилди.

«11 август куни ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Шимолий Македония Ташқи ишлар вазири Буяр Османи Қозоғистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф доирасида Б.Османи мамлакат раҳбарияти, Сенат Раиси Маулен Ашимбаев, Бош вазир ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу, Экология ва табиий ресурслар вазири Зулфия Сулейменова билан учрашувлар ўтказади», – деб хабар берди ҚР ТИВ расмий вакили.

Спикернинг сўзларига кўра, музокаралар давомида Қозоғистоннинг ЙХҲТ билан ўзаро ҳамкорлигининг долзарб масалалари, Қозоғистон ва Шимолий Македония ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар