EgovМоbile орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатлар сони кўпайди
«2023 йил 1 январдан давлат органлари ва ҳокимликлар хизматига «Электрон ҳукумат»нинг ягона платформаси жорий этилади. Бирлаштирилган платформа чалкашликнинг олдини олади. Энди айрим фуқаролар давлат хизматларини смартфон орқали олиш имкониятини талаб қилмоқда. Шу муносабат билан 15 июл куни Давлат раҳбари томонидан имзоланган рақамлаштириш тўғрисидаги янги қонунга мувофиқ, EgovМоbile мобил иловасини қўллаш кўлами кенгайтирилди», — деди ҚР Рақамли ривожланиш, инновацияла ва аэрокосмик саноат вазирлиги Рақамли трансформациялар бошқармаси директори Назгул Бажаева АМАNАТ партияси майдонида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унга кўра, ушбу мобил илова орқали 19 та ҳужжатни олиш мумкин.
«Шунингдек, янги қонунга кўра, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш тартиби ҳам ўзгаради. Ҳозирда egovдаги фуқаронинг шахсий кабинетига туғилганлик, никоҳ, ажралиш ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар юборилади. Сертификатларнинг қоғоз нусхасини олмоқчи бўлган фуқаро эса ариза ёзиши керак», - дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари 15 июл куни рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлигини ривожлантириш масалаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.
Аввал хабар берганимиздек, янги қонун доирасида қозоғистонликлар эндиликда ҳамма жойда шахсий гувоҳноманинг электрон версиясидан фойдаланишлари мумкин.
Шунингдек, вазирлик вакили қозоғистонликларга уйдаги интернет операторини танлаш имконияти берилишини айтди.
Муаллиф: Даулет Изтелеу