Энди Қозоғистонда шахсий гувоҳноманинг электрон версиясидан ҳамма жойда фойдаланиш мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform – Эндиликда Қозоғистон фуқаролари шахсий гувоҳноманинг электрон версиясидан фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг Рақамли трансформация департаменти директори Назгул Бажаева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None
«Жорий йилнинг 15 июл куни давлат раҳбари «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига инновацияларни рағбатлантириш, рақамлаштиришни ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги ва таълим масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Мазкур қонун доирасида рақамли ҳужжатлардан фойдаланиш ўлга қўйилди. Унга фуқароларнинг шахсий гувоҳномаси ҳам киради. Яъни, сиз EGovMobile мобил иловаси орқали шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатнинг электрон версиясини юклаб оласиз. Бундан ташқари, QR код ёрдамида шахсингизни тасдиқлашингиз мумкин»

, - деди Назгул Бажаева AMANAT партияси майдонида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда шахсий гувоҳномани QR код орқали текшириш ишламоқда. Яъни эндиликда қозоғистонликлар шахсий гувоҳноманинг электрон версиясидан ҳамма жойда фойдаланишлари мумкин.

«Бугунга қадар давлат хизматларини олишда фақат давлат хизматлари марказларида шахсий гувоҳноманинг электрон версиясидан фойдаланилар эди. Янги қонунга кўра, эндиликда QR код ёрдамида шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ҳамма жойда кўрсатиш мумкин»

, - деди Назгул Бажаева.

Сўнгги хабарлар