Эфиопияда юк машинаси дарёга қулаши оқибатида 71 киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform - Эфиопиянинг Сидама штатида (Жанубий Эфиопия) йўловчиларни олиб кетаётган юк машинасининг дарёга қулаши оқибатида 71 киши ҳалок бўлди.

жүк көлігі жардан құлады
Фото: report.az

Бу ҳақда Эфиопия минтақавий алоқа бюроси баёнотида айтилди, дея хабар беради Report Al Jazeera телеканалига таяниб.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, воқеа пойтахт Аддис-Абебадан 300 километр жанубда жойлашган Сидама штатида содир бўлган.

“Айни пайтда 68 нафар эркак ва 3 нафар аёл ҳалок бўлгани маълум”, – дейилади бошқарма хабарида.

“Беш кишининг аҳволи оғир ва улар Бона умумий касалхонасида даволанмоқда”, - деди Сидама ҳукуматининг минтақавий вакили Симион Восеньелех.

Ҳодиса вақтида юк машинасида бўлган йўловчиларнинг аниқ сони ҳақида ваколатли идоралар ҳали аниқ маълумот бермаган.

Бунгача Эфиопияда 400 мингга яқин одам сув тошқинидан жабр кўргани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар