Эфиопия фуқаролари Меtа устидан Кения судига шикоят қилишди

Шикоятчилардан бирининг отаси Facebookда унга ҳужум қилишга чақирувчи хабарлар пайдо бўлиши ортидан ўлдирилган.
Ариза Африка ижтимоий медиа контентини бошқариш маркази жойлашган Кения судига топширилди.
«У отасини ўлдиришга чақирувчи постларни кўргач, у ҳақда Facebookда пост қолдирди. Улар жавоб беришлари учун бир ойдан кўпроқ вақт керак бўлди. Аммо Facebook бу постлар жамият стандартларини бузганига рози бўлганидан кейин ҳам, уларни олиб ташлашга ваъда берган бўлса ҳам, постлардан бирини бир йилдан кейин ҳам платформада кўриш мумкин эди», — деди даъвогарлар манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳуқуқшунос Мерси Мутеми.
Шикоятчиларнинг таъкидлашича, Меtа ўз платформасидаги таркибга, хусусан, Тиграйдаги можарога тегишли жавоб бермаган. Улар суддан ижтимоий тармоқлардаги нафрат сўзлари қурбонларини қўллаб-қувватлаш учун 200 миллиард Кения шиллинги (1,5 миллиард евродан ортиқ) товон жамғармаси ташкил этишни сўрамоқда.
Меtа компанияга қарши даъвога ҳали очиқ жавоб бермади.
Фото: АFP