Эфиопия дефолтга учраган учинчи Африка давлатига айланди

Эфиопия
Фото: pixabay

Эфиопия 33 миллион долларлик халқаро давлат облигацияларини тўламагани учун дефолтга учради. Reuters хабарига кўра, бу мамлакат сўнгги йилларда кредит мажбуриятларини бажара олмаган учинчи Африка давлатига айланди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Аfricanewsга таяниб.

Африканинг аҳолиси энг кўп бўлган иккинчи мамлакати декабрь ойининг бошида расман дефолт эълон қилмоқчи эканини маълум қилган, чунки у COVID-19 пандемияси ва 2022 йил ноябрь ойида тугаган икки йиллик фуқаролар урушидан кейин оғир молиявий аҳволга тушиб қолган. Мамлакат тўловни 11 декабрда ёпиши керак эди, аммо техник жиҳатдан бу муддат 1 миллиард долларлик облигацияга ёзилган 14 кунлик "имтиёзли давр" банди туфайли 26 декабрда тугади.

Эфиопия ҳукумати 8 декабрь куни ўз облигацияларига эга бўлган пенсия жамғармалари ва бошқа хусусий сектор кредиторлари билан музокаралар олиб бораётганини, бироқ натижа йўқлигини айтди. S&P Global кредит рейтинг агентлиги 15 декабрь куни облигацияларни дефолт даражасига тушириб, купон тўлови амалга оширилмаслигини кўрсатди.

Илгари бошқа ривожланаётган мамлакатлар ҳам худди шундай муаммога дуч келишган. S&P Global Ratings ҳукумат қарзни тўлашни тўхтатганидан сўнг Ганани 2022 йил учун дефолт деб эълон қилди. Замбия 2020 йилда 12 миллиард доллар қарз билан дефолтга учради.

Сўнгги хабарлар
telegram