Дзюдо: Осиё чемпионатида Қозоғистон шарафини кимлар ҳимоя қилади

ASTANА. Кazinform - 20-23 апрель кунлари Хитойнинг Гонконг шаҳрида дзюдо бўйича бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган татами усталари аниқланди.

Дзюдо
Фото: olympic.kz

Мазкур мусобақада Қозоғистондан эркаклар ва аёллар терма жамоаси иштирок этади.

Эркаклар ўртасида 60 кггача бўлган вазн тоифасида Нурқанат Серикбаев ва Елдос Сметов, 66 кг вазн тоифасида Ғусман Қирғизбаев ва Жанарис Рахметқали юрт шарафини ҳимоя қилади. 73 кг вазн тоифасида Донияр Шамшаев ва Асқар Нарқулов баҳс олиб боради. 81 кг вазнда Абилайхан Жубаназар, -100 кг вазнда Нурлихан Шархон, супероғир вазнда Ерасил Қажибоев баҳсларга киришади.

Аёллар ўртасида 48 кг вазн тоифасида Абиба Абужақинова ва Ғалия Тинбаева, 57 кг вазн тоифасида Бақит Қусақбаева баҳсларга киришади. Бундан ташқари, 63 кг вазнда Эсмигул Қуюлова, 70 кг вазнда Екатерина Токарева, -78 кг вазнда Аруна Жангелдина ва Маргарита Гриценко юрт шарафини ҳимоя қилади. Камила Берлиқаш ва Ақерке Рамазанова супероғир вазнда (+78) иштирок этади.

Осиё мусобақасида 36 давлатдан 300 нафарга яқин дзюдочи иштирок этиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар