Дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ким боради

ASTANA. Kazinform - Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 2-6 октябрда бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган қозоғистонлик полвонлар маълум бўлди.

дзюдо
Фото: Olympic.kz

Жаҳон чемпионатига 68 давлатдан 541 нафар ёш полвон келиши режалаштирилган. Мазкур мусобақада Қозоғистон шарафини 19 нафар дзюдочи ҳимоя қилади.

Жумладан, Талғат Оринбасар ва Алдияр Қарғулов (60 кг), Ақилжан Жубатқанов ва Мағжан Алжанов (66 кг), Адилет Алмат (73 кг), Азат Кумисбай ва Досбол Балғабай (81 кг), Асқар Биржанов (90 кг) ва Жантилек Нуртилепули (100 кг дан ортиқ). Аралаш жамоалар баҳсида Шерхан Алпанов жанг қилади.

Қизлардан Сабина Юлдашбекова, Тасним Абдуали (48 кг), Аяулим Қайрат ва Аружан Ережепова (52 кг), Дана Абдирова (57 кг), Коркем Оримбек (63 кг), Ажар Асқат ва Диана Телбаева (70 кг) ва Руслана Махатовалар жанг қилади.

Сўнгги хабарлар