Дзюдо бўйича Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси Европа кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон терма жамоаси Грецияда бўлиб ўтган дзюдо бўйича Европа кубогида ғалаба қозонди.

дзюдо
Фото: Қозоғистон дзюдо федерацияси

Қозоғистон дзюдо федерациясининг хабар беришича, қозоғистонлик ўсмирлар 2 олтин, 3 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида медаллар жадвалида биринчи ўринни эгаллади.

Жумладан, Гулхан Шингисхан (-48 кг) ва Расул Муқим (-81 кг) олтин медаль олса, Асел Русланова (-48 кг), Даниял Сейилхан (-50 кг) ва Алтинбек Қонисбай (-60 кг) кумуш медални қўлга киритди. Нурдос Досберген (-60 кг), Марғулан Игилик (-60 кг), Адилжан Заудинов (+90 кг) эса кучли учликдан жой олди.

Ушбу мусобақада 29 давлатдан 300 нафарга яқин ўсмир татами усталари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Астанада пара дзюдо бўйича Grand Prix халқаро мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар