Дзюдо бўйича Grand Slam турнирида қозоғистонлик курашчиларнинг рақиблари аниқланди
ASTANA. Kazinform - Франция пойтахти Парижда бугун дзюдо бўйича Grand Slam жаҳон турнирида қозоғистонлик курашчиларнинг рақиблари маълум бўлди.

2-4 февраль кунлари бўлиб ўтадиган байроқли мусобақада олимпиада очколари баҳоланади. Мусобақада 110 давлатдан 661 нафар спортчи иштирок этади.
Халқаро дзюдо федерацияси қоидаларига кўра, мусобақа ғолиблари - 1000, финалчиларга - 700, бронза медали соҳибларига - 500 рейтинг очкоси тақдим этилади.
Қозоғистонлик полвонларнинг биринчи даврадаги рақиблари:
60 кг: Нурқанат Серикбаев - Достон Рўзиев (Ўзбекистон), Елдос Сметов - Адель Ҳамада (Миср)
66 кг: Ғусман Қирғизбаев – Крист Мупата (Конго Демократик Республикаси), Есет Қуанов – Уиллис Гарсия (Венесуэла)
73 кг: Асқар Нарқулов - Кипраниус Андреу (Кипр), Данияр Шамшаев - Хосе Антонио Аранда Олалла (Испания)
81 кг: Абилайхан Жубаназар – Томас Моралес (Аргентина), Руслан Мусинов – Муса Сабиров (Ўзбекистон)
90 кг: Айдар Арапов - Кевин Будаин (Камерун), Ермахан Ануарбеков - Егор Воропаев (Россия)
100 кг: Нурлихан Шархан – Натан Киив, Бекзат Шағатаев – Бразилия/Туркманистон жуфтлиги ғолиби
100 кг: Ғалимжан Қириқбай – Тедди Ринер, Ерасил Қажибаев – Жозеф Терхек.