Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби аниқланди

None
ASTANА. Кazinform – Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, жаҳон чемпионати 7-14 май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Айни пайтда терма жамоа спортчилари жаҳон чемпионати олдидан якуний йиғинда иштирок этишмоқда.

Қуйида Доҳа шаҳрида дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси рўйхати келтирилган:

Эркаклар:

60 кг: Елдос Сметов, Нурқанат Серикбаев

66 кг: Ғусман Қирғизбаев

73 кг: Жансай Смағулов, Данияр Шамшаев

81 кг: Абилайхан Жубаназар

90 кг: Дидар Ҳамза, Айдар Арапов (mix team)

100 кг: Нурлихан Шархан

100 кг дан юқори вазн тоифаси: Ғалимжан Қириқбай

Аёллар:

48 кг: Абиба Абужақинова, Ғалия Тинбаева

52 кг: Толғанай Абеуова

57 кг: Бақит Қусакбаева

63 кг: Эсмигул Қуюлова

70 кг: Анастасия Маякова

78 кг: Аруна Жангелдина

78 кг дан юқори вазн тоифаси: Камила Берлиқаш, Ақерке Рамазанова

Эслатиб ўтамиз, Доҳада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати Париж Олимпиадаси олдидан сўнгги жаҳон чемпионати ҳисобланади.

Мусобақа натижаларига кўра спортчиларнинг жаҳон ва Олимпия ўйинлари рейтингига очколар ажратилади.

Жумладан, жаҳон чемпиони – 2000, кумуш медал соҳиби – 1400, бронза медали соҳиби – 1000 очко.

photo

photo

Асосий фото: sports.kz

Фото: Қозоғистон дзюдо федерацияси

Муаллиф: Кунсултан Отарбай


Сўнгги хабарлар
telegram