17:55, 21 Июль 2022 | GMT +5
Дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунида Қозоғистон терма жамоаси тўртта медални қўлга киритди
NUR-SULTAN. Kazinform - Шу кунларда Таиландда дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Биринчи куни Қозоғистон терма жамоаси тўртта медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform Оlympic.kzга таяниб.
60 кг вазн тоифасида Нурқанат Серикбаев «олтин»га сазовор бўлди. Мерей Мархамбетов мусобақани иккинчи ўрин билан якунлади.
66 килограммгача бўлган вазн тоифасида Нурсултан Зайзағалиев шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Жанарис Рахметқали «бронза» соҳибига айланди.
Фото: Olympic.kz