Джеймс Кэмерон «Титан» сув ости кемаси билан содир бўлган фалокат ҳақида сериални суратга олиши мумкин

None
Фото: comixasylum.com
LOS ANGELES. Kazinform – «Титаник» блокбастери яратувчиси Джеймс Кэмерон «Титан» сув ости ҳалокати ҳақидаги драматик сериал суратга олиш бўйича музокаралар олиб боряпти, дея хабар беради Kazinform The Sunга таяниб.

Инсайдерларнинг таъкидлашича, стриминг хизматларидан бири ўтган ой сув ости кемасида ҳалок бўлган беш киши ҳақида ҳикоя қилиш учун 30 марта Титаник вайроналари остига тушган машҳур режиссёр билан боғланган.

Титан ҳалокати аллақачон дунёдаги энг йирик стриминг хизматларидан бири учун серия сифатида кўриб чиқилмоқда ва Кэмерон режиссёрликка асосий номзод.

Сериални суратга олиш кўп вақт ва маблағ талаб қилади.

Голливуд актёри Мэтт Дэймон ва Marvel юлдузи Кумэйл Нанджиани сериалда бош ролларни ижро этишни истаган актёрлар қаторида экани айтилмоқда.

Канадалик Кэмерон 1998 йилда «Титаник» филми учун учта «Оскар», жумладан, «Энг яхши фильм» номинациясини ҳам қўлга киритди. У, шунингдек, чуқур денгиз тадқиқотлари бўйича мутахассис.

Сўнгги хабарлар
telegram