Дженнифер Лопес ва Бен Аффлек турмуш қуришди

NUR-SULTAN. Kazinform – Голливуд юлдузлари Дженнифер Лопес ва Бен Аффлек илк никоҳидан ажрашганидан сўнг 17 йил ўтиб яна турмуш қуришди, дея хабар бермоқда Kazinform BBC Newsга таяниб.
None
None

Невада штатининг Кларк округидаги никоҳни қайд этиш тизими хабарига кўра, Дженнифер Лопес ўз исм-шарифини Дженнифер Аффлек деб ўзгартиради.

Бен Аффлек ва Дженнифер Лопес 2002 йилда суратга олиш майдончасида танишган ва 2003 йилда унаштирилган, бироқ кейинги йили ОАВнинг ҳаддан ташқари эътибори туфайли муносабатларни узган.

Ўтган йили эр-хотиннинг яна бирга эканлиги ҳақидаги хабар юлдузларнинг мухлисларини ҳайратда қолдирди, чунки улар ижтимоий тармоқларда мунтазам равишда романтик фотосуратлари ва видеоларини жойлаштира бошлади.

Айрилиқдаги 17 йил ичида Лопес бир неча марта унаштирилган ва 2004 йилдан 2014 йилгача қўшиқчи Марк Энтони билан турмуш қурган. Уларнинг иккита умумий фарзанди бор. Бу Лопеснинг тўртинчи никоҳи бўлади.

Аффлек эса 2005 йилда актриса Дженнифер Гарнерга уйланган, аммо 2018 йилда ажрашишган. Уларнинг учта фарзанди бор.

Фото: REUTERS

Сўнгги хабарлар