Джек Ма коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун $14 млн ажратди

None
None
BEIJİŃ. Kazinform - Alibaba Group асосчиси Джек Ма янги коронавирус инфекциясига қарши вакцина ясаш учун 100 млн юань (14 млн доллар) ажратди, деб хабар беради Kazinform.

Маблағ Хитой инженер олимлар академияси ва Хитой фанkfh академиясига, хорижлик илмий-тадқиқот муассасаларига ажратилган. Alibaba Group «мия марказларига» коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот олиб бориш учун беғараз ёрдам кўрсатишини маълум қилган.

Бундан ташқари, Хитойнинг йирик компаниялари, жумладан, Huawei, Tencent, TikTok (ByteDance) компаниялари ҳам ёрдам қилмоқда.

Хитой молия вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, молия органлари коронавирусга қарши кураш учун 3,9 млрд доллар ажратган.

30 январь ҳолатига кўра, Хитойда 7711 одам вирус юқтирган, 170 одам вафот этган. 124 нафар одамни даволашнинг уддасидан чиқилган.


Сўнгги хабарлар
telegram