Душанбеда тақиқланган жойларга чиқинди ташлайдиганлар 24 соат давомида кузатув остида
ASTANA. Кazinform — Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Душанбе шаҳридаги 50 та нуқтага видеокузатув камералари ўрнатади ва жамоат жойларига ахлат ташлаганларни кечаю кундуз назорат қилади, деб ёзади Khovar агентлиги.

Душанбе шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бош бошқармасига қарашли видеокузатув камералари мониторинги маркази ишга туширилди.
Марказ жиҳозлари ва камералари кечаю кундуз ишлайди, ёзувлар мониторинг учун маълумотлар базасида сақланади.
Бундай экологик чора атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигининг бузилиши, айниқса чиқиндиларни тақиқланган жойларга ташлайдиганларни аниқлаш имконини беради.
Қоидабузарлар қўлга олинади ва маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ташаббус 2024 йилда эълон қилинган “Екологик таълим йили” доирасида амалга оширилади.