Душанбеда МДҲнинг гидрометеорология бўйича давлатлараро кенгаши бўлиб ўтади

Кенгаш ўтказиш тўғрисидаги қарор Бокуда бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Гидрометеорология бўйича Давлатлараро кенгашининг (МДҲ ГДК) 34-йиғилишида маъқулланди.
МДҲнинг Гидрометеорология бўйича Давлатлараро кенгаши ишида МДҲга аъзо 10 та давлат: Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Молдова ва Россия Федерацияси иштирок этади. Шунингдек, Бутунжаҳон метеорология ташкилоти делегациялари Кенгашнинг барча мажлисларида кузатувчи сифатида иштирок этади.
МДҲ Давлатлараро гидрометеорология кенгаши 1992 йил 8 февралдаги Гидрометеорология соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим асосида тузилган бўлиб, у Ҳамдўстлик доирасида Ҳамкорлик тўғрисидаги биринчи ҳукуматлараро ҳужжатлардан бири бўлган. Унинг қабул қилинишининг аҳамияти МДҲга аъзо давлатларнинг самарали иқтисодий ривожланиши, аҳоли хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш учун ишончли гидрометеорологик маълумотларни мунтазам равишда олиш заруратидан иборат эди.