Душанбеда бир оиланинг 6 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Душанбеда ис газидан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг олти нафар аъзоси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform tass.ruга таяниб. 

отравление
Фото: Depositphotos

Воқеа 28 февралга ўтар кечаси Душанбе шимолидаги Фирдавсий туманида содир бўлган.

Asia-Plus порталининг хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган тўрт нафар бола, шунингдек, уларнинг отаси ва онаси ҳам бор. Уй кўмир печкаси билан иситилган, марҳумларнинг жасадларини қўшнилари топиб, воқеа ҳақида тез ёрдам хизматига хабар берган.

Сўнгги хабарлар