Душанбе шаҳрида Халқаро қўғирчоқ театрлари фестивали бўлиб ўтади
Жорий йил 24-29 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида «Чодари хаёл» VII Халқаро қўғирчоқ театрлари фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Душанбедаги «Лўхтак» давлат қўғирчоқ театрида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform “Ховар” агентлигига таяниб.

“Фестивалдан кўзланган асосий мақсад театр қўғирчоқ театри соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қадимги тожик халқининг анъанавий қўғирчоқ театрини қайта тиклаш ва ривожлантириш, шунингдек, ёш авлоднинг эстетик тарбияси ва дунёқарашини кенгайтиришдан иборат”, - дейилади театр хабарида.
Фестиваль иштирокчилари МДҲ профессионал қўғирчоқ театрлари, шунингдек, узоқ хориждан келган қўғирчоқбозлардир.
Бу йил пойтахт томошабинлари ва меҳмонлари Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Эроннинг энг жўшқин, ноодатий ва ажойиб спектаклларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.
Фестивалда илк бор Ашхободдаги (Туркманистон) Туркман давлат маданият институти қўғирчоқбозлик бўлими талабалари чиқиш қилади.
Давлат қўғирчоқ театри 2007 йилдан буён Тожикистон Маданият вазирлиги ташаббуси ва Тожикистон Республикаси ҳукумати кўмаги билан олтита халқаро фестиваль ўтказди.