10:50, 04 Октябрь 2023 | GMT +5
“ДУШАНБЕ КИТОБ – 2023” XI халқаро китоб кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Унда Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Туркманистон, Россия, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан нашриёт, матбаа корхоналари ва китоб савдо ташкилотларининг вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон делегацияси қаторида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси, “O‘zbekiston”, “Zamin-nashr”, “Sahhof”, “Hilol-nashr”, “Credo-Print”, “Best-book” нашриётлари ва матбаа корхоналари вакиллари турли жанрларда 230 номдаги адабиётлар билан қатнашмоқда.