Дунёнинг турли давлатларидан шахматчилар Павлодардаги мусобақага йиғилди
Павлодарда шахмат бўйича «Pavlodar Open» халқаро турнири бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, «Pavlodar Open» - 2023» мусобақасида Қозоғистон, Россия, Беларусь, Украина, Нидерландия, Австралия, Ҳиндистон, Исроил, Озарбайжон, Тожикистон ва Бангладешдан 230 нафар иштирокчи иштирок этади. Улар орасида 64 нафар спортчи ва халқаро тоифадаги гроссмейстерлар бор.
Вилоят раҳбари Асайин Байханов «Qatar Masters Open» халқаро турнирида шов-шувли ғалабани қўлга киритган павлодарлик Алишер Сулейменов, икки карра Олимпиада чемпиони ва Европа чемпиони Александр Моисеенко, Нидерландия ва Европанинг уч карра чемпиони Сергей Тивяков ва Ҳиндистон бронза медали совриндори Сетураман каби шахматчиларнинг мазкур турнирда иштирок этиши катта шараф эканини таъкидлади.
Халқаро мусобақа 21-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Умумий соврин жамғармаси 23 миллион тенгени ташкил қилади. Ташкилотчилар иштирокчиларни ёши ва жинсига қараб чекламадилар. Шунинг учун, столда катталар ва болалар учрашишлари мумкин. Бироқ, ўйинчиларнинг савиясига кўра, турнир икки бўлимга бўлинган.