Дунёнинг энг яхшилари рейтингига киритилган Қозоғистоннинг учта университетида, аёл ўқитувчилар сони кўпроқ

университет
Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform - Дунёнинг энг яхши икки минг университети рейтингига киритилган Қозоғистоннинг тўртта университетидан учтасида аёл ўқитувчилар сони эркакларникига қараганда кўпроқ, дея хабар беради Kazinform.

Times Higher Education ҳар йили дунёнинг энг яхши университетлари рейтингини эълон қилади. Критериялардан бири педагогик ходимлар ўртасида гендер тенглигидир. Шунинг учун рейтинг ишлаб чиқувчилари маълум бир университетда ишлайдиган эркаклар ва аёллар нисбатини эълон қилади.
Шундай қилиб, Қозоғистоннинг тўртта университети дунёдаги икки минг энг яхши университетлар қаторига кирди. Улардан учтасида аёл ўқитувчилар эркакларга қараганда кўпроқ.

Nazarbayev Universityда профессор-ўқитувчиларнинг 52 фоизини аёллар ташкил этади. Бундан ҳам юқори кўрсаткич Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети ва Л.Гумилев номидаги Евроосиё Миллий университетида кузатилади, яъни мос равишда 59 ва 60 фоиз. Satbayev Universityда бу нисбат эркаклар фойдасига 44% дан 56% гача.

Аёл ўқитувчиларнинг энг юқори кўрсаткичлари Халел Досмуҳамедов номидаги Атирау университети (96 фоиз), Қозоғистон Миллий қизлар педагогика университети (100 фоиз) ва Павлодар педагогика университетида (75 фоиз) кузатиляпти.

Сўнгги хабарлар