Дунёдаги машҳур тропик мева ҳақида эшитганмисиз

Рамбутан - дунёдаги энг машҳур тропик мевалардан бири бўлиб, ўзгача кўринишдаги "узун туклари" билан ажралиб туради, деб ёзади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Рамбутан
Фото: pixabay.com

Асосан Малайзия, Таиланд, Ҳиндистон ва Жанубий Америка давлатларида етиштириладиган бу меванинг қизил ва тукли пўсти остида ширин таъмга эга майин ва оппоқ юмалоқ мағзи жойлашган. Татиб кўриш учун албатта мевани ўртасидан иккига бўлиш зарур.

Ушбу мевани асосан янги узилган ёки шакар билан консерваланган ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади.

Мева етиштирилаётганда ва уни татиб кўраётганда ўта эҳтиёткор бўлиш керак, сабаби – меванинг хом уруғлари заҳарли, бироқ қовурилганлари зарарсиздир.

Харид жараёнида асосан унинг рангига эътибор қаратиш тавсия этилади, чунки ранги қанчалик пушти бўлса, таъми шунча ширин ва мазали бўлади.

Сўнгги хабарлар