Дунёдаги энг кўп қўлланиладиган пароллар маълум бўлди

пароль
Фото: Pexels

NordPass ишлаб чиқувчилари 2023 йилги топ-20 га кирувчи пароль рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги NordPassга таяниб хабар беради.

Интернет фойдаланувчилари одатда ўз аккаунтлари учун энг осон паролни ўрнатади. Буни эксперт маълумотлари тасдиқлади.

NordPass пароль менежерлари 2023 йилда энг оммалашган 20 та пароль рўйхатини тузиб чиқди.

Шундай қилиб, одамлар кўпинча ўз маълумотларини 1 дан 6 гача - "123456" рақамлари ёрдамида "ҳимоя қиладилар".

Ушбу пароль интернет фойдаланувчилари томонидан 4 524 867 марта ишлатилган.

Иккинчи ўрин «admin». У 4 008 850 марта ишлатилган.

Мутахассисларнинг фикрича, махсус дастурларга эга хакерлар бир неча сония ичида бундай паролни топишлари мумкин.

Энг заиф пароллар рўйхатининг бошида турган «password» бу йил еттинчи ўринга тушиб кетди.

Бундан ташқари, интернет фойдаланувчиларининг севимли пароллари орасида «unknown» ва 0000 комбинациялари, клавиатурада бирин-кетин жойлашган рақамлар ёки ҳарфлардан иборат. Масалан, "123", "1234", "12345", "12345678", "123456789", "1234567890", "Аа123456" каби.

пароль
Фото: nordpass.com
пароль
Фото: nordpass.com

 

Сўнгги хабарлар
telegram