Дунёдаги энг кекса одам Мария Браньяс 117 ёшида вафот этди

Мария Браньяс
Фото: видеодан кадр

ASTANA. Kazinform - Дунёдаги энг кекса одам ҳисобланган Мария Браньяс Испаниядаги қариялар уйида 117 ёшида вафот этди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Reutersга таяниб.

- Мария Браньяс бизни тарк этди. У ўзи хоҳлаган тарзда вафот этди: уйқусида, тинч ва оғриқсиз, - дейилади унинг Х аккаунтида ва қариялар уйи вакили тафсилотларни очиқламасдан хабарни тасдиқлади.

 

Душанба куни Х ижтимоий тармоғига мурожаат қилган Браньяс унинг охири яқинлашиб қолганига ишора қилиб, шундай деди: “Мен ўзимни заиф ҳис қиляпман. Вақт келади. Йиғлама, мен кўз ёшларни ёқтирмайман... Сиз мени биласиз, қаерга борсам ҳам бахтли бўламан».

Хдаги аккаунтни унинг қизи юритади, дея аниқлик киритади Reuters .

Мария Браньяс Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, 4 март куни ўзининг 117 ёшини нишонлади ва 2023 йилнинг январь ойида дунёнинг энг кекса одами бўлди.

У 1907 йилда Калифорниянинг Сан-Франциско шаҳрида туғилган, кейин у етти ёшида оиласи билан Испанияга кўчиб ўтган.

У умрининг қолган қисмини ўша ерда ўтказди, 1936-39 йиллардаги фуқаролар уруши ва иккита пандемия — 1918 йилги испан гриппи ва 2020-2021 йиллардаги COVID-19 дан омон қолди.

Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, Браньяс олимларга унинг ажойиб узоқ умр кўришини ўрганишга имкон берди, у буни омад, яхши генлар ва "тартиб, хотиржамлик, оила ва дўстлар билан яхши муносабатлар, табиат билан боғлиқлик, ҳиссий барқарорлик, ташвиш ва пушаймонларнинг йўқлиги, кўп ижобийлик ва зарарли одамлардан сақланиш" билан боғлади.

117 ёшда Браньяс тарихда ёши расман тасдиқланган 12-энг кекса одамга айланди.

Тарихдаги энг кекса одам 122 йилу 164 кун яшаган француз аёли Жан Кальман эди.

Сўнгги хабарлар
telegram