Дунёдаги энг катта рақамли камера йиғилди

Миллий тезлатгичлар лабораторияси мутахассислари дунёдаги энг катта рақамли камерани йиғди. Камера Чилидаги Вера Рубин обсерваторияси телескопига ўрнатилади.

Дунёдаги энг катта рақамли камера йиғилди
Фото: Chudo.tech

Камерани яратишга қарийб 20 йил сарфланди. Катталиги енгил машинача келадиган камеранинг оғирлиги салкам уч тонна.

Дунёдаги энг катта рақамли камера йиғилди
Фото: Chudo.tech

Улкан камера 3,2 гигапикселли фотосуратлар олади. Олимларнинг айтишича, у билан 25 километр олисдаги гольф коптокчасини ҳам кўриш мумкин.

Камера олд линзаси диаметри 1,5 метрдан ошади, иккинчи линзаси диаметри 90 сантиметр, шовқин даражасини пасайтириш учун криостат билан Цельсий бўйича –100 даражагача совитилади.

Энди камера транспорт контейнерига жойланиб, Чилига жўнатилади. Унинг ёрдамида астрономик кузатувлар олиб борилади.

Дунёдаги энг катта рақамли камера йиғилди
Фото: Chudo.tech

 

Сўнгги хабарлар