Дунёдаги энг хунук ит Голивуд фильмида роль ўйнади
ASTANA. Kazinform – “Дунёдаги энг хунук ит 2023” кўрик танлови ғолиби бўлган ит Голливуднинг машхур юлдузлари Райан Рейнольдс пен Хью Жекман билан бир кинода суратга тушди. Бу ҳақда Super нашри ёзди.
Қайд этилишича, 2023 йилда “Энг хунук ит” номинациясида Пегги исмли ит ғолиб чиқди. Шундан кейин у Британияда машҳур бўлиб кетган. Пегги Голливуддагилар эътиборига ҳам тушиб, йилнинг энг кассабоп фильмида суратга тушди.
“Дэдпул ва Росомаха” фильмида у бош қаҳрамоннинг ити – Догпул ролини ижро этган.
Пеггининг эгаси журналистларга уй ҳайвонининг шон-шуҳратидан фахрланаётганини билдирди.
“Менга ёқди. Фильм давомида Пегги ўзини жуда эркин тутди, балки Райан Рейнольдснинг қучоғида ўзини қулай ҳис қилгандир. Улар менинг кучугимга жуда яхши муносабатда бўлди. Мен ҳар сониядан завқланардим”, – дейди у.