Дунёда энг кўп маош оладиган ТОП 10 давлат раҳбарлари
ASTANA. Kazinform - Дунёда энг кўп маош оладиган давлат раҳбарлари эълон қилинди, деб хабар беради Американинг машҳур "Forbes" журнали.
Ҳисоб-китобларга кўра, Сингапур бош вазири Лоуренс Вонг йилига 1,69 миллион доллар маош олиши билан юқори ўринни эгаллаган. Кейинги ўринда деярли уч баробар орқада қолган Швейцария президенти Виола Амҳерд пешқадамлик қилмоқда.
Топ ўнлик юқори маош олувчилар рўйхатидан қуйидаги раҳбарлар жой олган:
1. Сингапур бош вазири Лоуренс Вонг – йилига 1,69 млн доллар;
2. Швейцария президенти Виола Амҳерд – 569,5 минг доллар;
3. Австралия бош вазири Энтони Албаниз – 412,5 минг доллар;
4. АҚШ президенти Жо Байден - 400 минг доллар;
5. Австрия канцлери Карл Неҳаммер – 316,7 минг доллар;
6. Янги Зеландия бош вазири Кристофер Лаксон – 310,5 минг доллар;
7. Канада бош вазири Жастин Трюдо — 301 минг доллар;
8. Германия канцлери Олаф Шольц – 293,3 минг доллар;
9. Япония бош вазири Шигэру Ишиба – 276,4 минг доллар;
10. Ирландия бош вазири Саймон Ҳаррис - 267,3 минг доллар.