Дунёда COVID-19 вируси билан касалланганлар сони ортди – ЖССТ
ASTANA. Kazinform – 11 декабрдан 7 январгача дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони олдинги тўрт ҳафтага нисбатан 4 фоизга ошган, энг кўп касалланганлар эса Россияда аниқланган — 225 198. Шу билан бирга, дунё бўйлаб ўлим даражаси ўртача 26 фоизга камайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги ТАSSга таяниб.

ЖССТ маълумотларига кўра, тўрт ҳафта ичида дунёда 1 113 726 вирус ҳолати ва 8 700 ўлим қайд этилган. Касалхонага ётқизилган беморлар сони 28 кун ичида 40 фоизга, яъни 173 мингдан ошди, реанимация бўлимларига ётқизилган беморлар сони 13 фоизга (жами деярли 1,9 минг киши) ошди. Дунёда вируснинг энг кенг тарқалган штампи JN.1 ҳисобланади.
ЖССТ маълумотлари касалланиш ва ўлим даражаси бўйича минтақавий фарқларни кўрсатади. Жануби-Шарқий Осиёда ковид билан касалланганлар сони тўрт ҳафта ичида 379 фоизга ошди ва ўлим даражаси беш баравардан ошди.
Ғарбий Тинч океани минтақасида касалланишлар сони 77 фоизга ошди, аммо ўлим даражаси 45 фоизга камайди.
Европада хавфли вирусни юқтириш даражаси 13 фоизга, ўлим даражаси эса 3 фоизга камайди.
Америкада касалланиш даражаси 18 фоизга, ўлим даражаси эса 41 фоизга камайди.
Шарқий Ўрта ер денгизида 13% кам одам касал бўлиб, 53% камроқ ўлимга дучор бўлган.
Россия Федерациясидан ташқари, коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари энг кўп бўлган бешта давлатга Сингапур (174 643), Италия (163 599), Греция (68 590) ва Малайзия (67 206) киради. Италияда вирусдан энг кўп ўлганлар сони 1016 нафар бўлиб, ундан кейин Россия (679), Польша (543), Швеция (446) ва Греция (322) турибди.