15:18, 20 Октябрь 2022 | GMT +5
Дунёнинг энг бой одамларидан бири Қозоғистон портига сармоя киритмоқчи
ASTANA. Kazinform - Таъсисчиси Forbes рўйхатида учинчи шахс саналган Adani компанияси Қуриқ портини кенгайтириш лойиҳасига сармоя киритмоқчи, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Бу ҳақда ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров Астанада бўлиб ўтган инвестиция форуми чоғида маълум қилди.
«Бу сафар имзоланган лойиҳалар орасида Ақтўбедаги ядро тиббиёти марказини қайд этишимиз мумкин. Қуруқ портни кенгайтириш лойиҳаси мавжуд. Ушбу лойиҳа доирасида Ҳиндистон компанияси билан ҳам ҳужжат имзолаяпмиз. Шарқий Қозоғистонда литий конини ўзлаштиришга қаратилган йирик лойиҳа ҳам мавжуд. Алматида автомобил бутловчи қисмларини қайта ишловчи янги завод лойиҳасини ҳам айтиб ўтиш мумкин. Қишлоқ хўжалигида «Алмати мевалари» номли янги лойиҳани очмоқдамиз»
, – деди Ташқи ишлар вазирлиги вакили
У Қуриқ портини кенгайтириш лойиҳасига батафсилроқ тўхталиб ўтди.
«Жами 25 та ҳужжат имзоланади. Улар орасида янги лойиҳалар ҳам бор. Масалан, Ҳиндистоннинг йирик Adani компанияси Қуриқ портига сармоя киритмоқчи. Унинг эгаси Forbes рўйхатида турган учинчи шахсдир. Улар эндигина Қозоғистонга кириб келмоқда. Айрим лойиҳалар эса 12 йилдан бери амалга оширилмоқда. Улар бўйича шартномалар тузилади. Сотиб олиш шартномалари ҳам мавжуд. Литий кони шу йўналишда амалга оширилади»
, — деди Алмас Айдаров.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Қуруқ портини кенгайтиришга сармоя киритмоқчи бўлган Adani компаниясининг Ҳиндистондаги логистика бозоридаги улуши 30 фоизни ташкил қилади.
«Компания Қозоғистондаги бир нечта лойиҳаларга қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, Астана аэропортига қизиқиш билдирган. Қолаверса, у Қуриқ портида терминал қуриш иштиёқида. Россия орқали юк ташиш қийин бўлгани учун улар Каспий денгизи орқали Озарбайжонга, Грузия орқали Қора денгизга чиқувчи йўналишга сармоя киритадилар»
, - деди вазир ўринбосари.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай
Фото:azattyq-ruhy.kz