Дунёнинг 9 шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консулликлари очилади

2022-2026 йилларда Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасига мувофиқ, 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг хорижда янги консуллик муассасалари очилади.
Хусусан, Россия Федерациясининг Самара, Астрахан, Тула, Калининград ва Нижний Новгород, Қозоғистоннинг Чимкент, Чехиянинг Прага, Канаданинг Оттава ва Корея Республикасининг Пусан шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулликлари очилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Бош консулликлари (Санкт-Петербург, Владивосток, Қозон, Ростов-на-Дону, Новосибирск ва Екатеринбург), АҚШнинг Нью-Йоркдаги, Германиянинг Франкфурт-Майн ва Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Бош консулликлари ходимлари сонини ошириш режалаштирилган.
Москва, Россия, Варшава, Польша ва Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихоналар ходимлари таркибига янги консуллик идораси қўшилади.