Дунёнинг 7 та етакчи университети қозоғистонлик ўқувчини ўқишга таклиф қилди
Адихан Туйчиев 18 ёшда. Бу йил у NISни тугатди ва бир вақтнинг ўзида бир нечта хорижий университетларга имтиҳон топширди.
«Менга Америка, Сингапур, Венгрия, Германия ва бошқа мамлакатлардан таклифнома юборишди. Мен Германиядаги Jacobs University Bremen университетини танладим, чунки у менга тўлиқ грант берди. Бу халқаро таълим муассасаси бўлиб, у ерда дунёнинг турли бурчакларидан келган талабалар таҳсил олишади. Инглиз тилида дарс беришади», - дейди Адихан.
Бўлажак талаба аниқ фанларни, IT соҳасини яхши билади. Кўплаб вилоят ва республика олимпиадалари, танловлари ғолиби. Адихон ҳам спорт билан шуғулланади, кўп китоб ўқийди. Табиий қизиқувчанлиги ва меҳнатсеварлиги натижасида миллий ягона тестда 140 баллдан 137 балл тўплади.
Ўрта мактабни Олтин медаль билан тамомлаган.