Дунёнинг 130 мамлакати «рақамли солиқ» лойиҳасини қўллаб-қувватлади - ИҲТТ
Лойиҳа ушбу ташкилот доирасида яратилган.
Лойиҳа доирасида корпорациялар биринчи навбатда фойда кўрган мамлакатда солиқларни тўлайдилар. Иккинчидан, «солиқ даҳлизлари» пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун барча мамлакатлар учун минимал мажбурий кўрсаткиш - 15% жорий этилади.
«Бу амбицияга тўла ва инновацион нуқтаи назаридан олиб қараганда,глобал келишув. Бу солиқ соҳасидаги бир асрлик энг муҳим келишувдир. Кейинги босқич - 10 июл куни Венецияда «G20» саммити бўлиб, унда молия вазирлари ҳужжатни сиёсий қўллаб-қувватлашлари керак, деди Франция Молия вазири Брюно ле Мэр.
Лойиҳа бўйича ишлар бир неча йилдан бери давом этмоқда; Бугунги кунда давлат бюджетлари учун корона-инқироздан кейин иқтисодиётни тиклаш учун қўшимча даромадларни тақдим этиш жуда долзарб имконият эканлиги айтилмоқда. Янги даромадларнинг умумий миқдори ҳар йили 150 миллиард долларга баҳоланмоқда.