Дунёдаги энг кекса аёл 117 ёшини нишонлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Японияда дунёдаги энг кекса аёл Канэ Танака 117 ёшини нишонлади. У Фукуока шаҳридаги қариялар уйида истивомат қилади, деб хабар беради «Токио симбун» нашри.

Танака-сан туғилган кунида сариқ рангли миллий кимоно кийди. Унга дўст-дугоналари гулдасталар туҳфа қилиб, торт билан табриклашди.

«Роса ширин экан», - деди япониялик буви.

Канэ Танака 1903 йилда Фукуока префектурасида таваллуд топган. Ўтган йилда сайёрамизнинг энг кекса хоними сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. У ҳозир ҳам стол устида ўйналадиган ўйинларни ўйнаб, математик масалаларни ечишни ёқтиради.

Сўнгги хабарлар
telegram