Дунёдаги энг катта самолёт яна Алматига қўнди

Унинг видеоси ижтимоий тармоқлар да пайдо бўлди.
Aэропорт матбуот хизмати самолёт қўнганини тасдиқлади. У ёнилғи қуйиш учун тўхтади. Энди эса яна учиб кетди.
Эълонда унинг қаерга кетаётгани айтилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Aн-225 «Мрия» ўтган йилнинг баҳорида Алматига қўнган. Ўша пайтда самолёт COVID-19га қарши кураш воситалари ва тиббий асбоб-ускуналарини олиш учун Хитойнинг Тяньцзинь аэропортига борган.
Aн-225 «Мрия»-О.К. Aнтонов номидаги экспериментал-конструкторлик бюроси томонидан ишлаб чиқилган жуда оғир юк ташувчи реактив самолёт.
Бу дунёдаги энг катта самолёт.
1984-1988 йилларда Киев механика заводида лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган.
1988 йил 21 декабрда у биринчи марта учди.
1989 йил май ойида самолёт «Бўрон» космик кемаси билан Байқўнғирга учди ва июн ойида «Бўрон» билан самолёт Ле Бруже авиация салонида иштирок этди.
Ҳозирги вақтда Aн-225 «Aнтонов ҳаво йўллари» таркибида тижорат юк ташишда ишлатилади. У соатига 850 километр тезликда уча олади.