Дунёдаги энг баланд бинода Қозоғистон байроғи тасвирланди

DUBAI. Kazinform - Дунёдаги энг баланд бино бўлмиш Бурж Халифада Қозоғистон байроғи тасвирланди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Дунёдаги энг баланд бинода Қозоғистон байроғи тасвирланди
«Бугун тунда Бурж Халифа Қозоғистон Республикаси шарафига ёқилади. Унинг халқига фаровонлик ва тинчлик тилаймиз»

, — дейилади Бурж Халифа биносининг Instagram саҳифасида.



Бурж Халифа Дубайда (БАА) жойлашган. Баландлиги - 828 метр, 163 қават. Дунёдаги энг баланд ва энг кўп қаватли бино ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 25 октябр куни Қозоғистонда Республика кунини нишонланди.