Дунёдаги чақалоқларнинг атиги 44 фоизи она сути билан озиқланади

NUR-SULTAN. Kazinform – Глобал инқироз миллионлаб чақалоқлар ва болалар саломатлигига таҳдид солмоқда. Бундай ҳолатда энг самарали ечим бу эмизишдир, дея хабар беради Kazinform БМТ янгиликларига таяниб.
None
None

Бутунжаҳон кўкрак сути билан боқиш ҳафталиги доирасида ЮНИСЕФ ва ЖССТ ҳукуматларни эмизиш дастурларини, айниқса фавқулодда вазиятларда яшовчи оилаларни қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ ресурслар ажратишга чақирмоқда. Афғонистон, Украина, Яман, Африка ва Саҳелда кўкрак сути билан эмизиш чақалоқлар учун хавфсиз, тўйимли ва арзон озиқ-овқат манбаи ҳисобланади. Касаллик ва очликдан ҳимоя қилади.

Шунингдек, эмизиш - бола учун биринчи эмлаш бўлиб, болалар орасида тарқаладиган касалликлардан ҳимоя қилади.

Бироқ, фавқулодда вазиятларда онанинг ҳиссий ҳолати, озиб кетиш, санитария шароитлари йўқлиги сабабли кўплаб болалар эмизиш имкониятига эга эмаслар.

Янги туғилган чақалоқларнинг ярмидан камроғи туғилишнинг биринчи соатида эмизлади.

Фақат 44 фоизи биринчи олти ойда фақат она сутини эмади.

Сўнгги хабарлар