13:20, 02 Июн 2022 | GMT +6
Дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлар сони 11 фоизга камайди
NUR-SULTAN. Kazinform – 23-29 май кунлари дунёда 3,3 миллиондан ортиқ коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилди, бу бир ҳафта олдингига нисбатан 11 фоизга кам, вафот этганлар сони эса 9,6 мингдан ошди, камайиш - 3 фоиз. Бу ҳақда Kazinform мухбири ЖССТга таяниб хабар берди.
Мамлакатлар бўйича энг кўп янги ҳолатлар АҚШ (736 298, +3%), Хитой (576 367, +6%), Австралия (294 128, -18%), Япония (203 365, -18%) ва Германияда (183 844, -38%) қайд этилган.
Бир ҳафта ичида энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (2461,+25%), Бразилия (826,+16%), Италия (624, -15%), Россия (605, -11%) ва Хитойда (578, +82%) қайд этилган.
2022 йил 29 май ҳолатига кўра, дунё бўйлаб 526 миллиондан ортиқ тасдиқланган коронавирус ҳолатлари ва 6 миллиондан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Муаллиф: Рустем Қожибаев