Дунёда коронавирус: Таиланд ревакцинация муддатини 6 ойдан 3 ойга қисқартирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Aргентина ҳукумати оммавий тадбирлар учун санитария рухсатномасини жорий қилади. Таиланд ревакцинация муддатини 6 ойдан 3 ойгача қисқартиради. Буюк Британияда «омикрон» штамми билан касалланган биринчи бемор вафот этди, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб.

Aргентина ҳукумати оммавий тадбирларда қатнашиш учун санитария рухсатномасини жорий қилади. 1 январдан бошлаб 13 ёшдан ошган барча одамлар учун COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганлигини тасдиқлаш талаб этилади.

Таиланд ревакцинация муддатини 6 ойдан 3 ойгача қисқартиради. «Омикрон» нинг янги штаммига қарши курашда иммунитетни ошириш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Буюк Британияда «омикрон» штамми билан касалланган биринчи бемор вафот этди. Буюк Британия Бош вазири «омикрон» штамми келтириб чиқарадиган касаллик енгил экани ҳақидаги фикрни «бутунлай қўйишга» ва коронавируснинг янги версиясининг тарқалиш тезлигига эътибор қаратишга чақирди.

Жонс Хопкинс университетининг статистик маълумотларига кўра, AҚШда пандемия бошланганидан бери тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари сони 50 миллиондан ошди ва 797 916 бемор касалликдан вафот этди. Инфекцияларнинг энг юқори кўрсаткичи Калифорнияда қайд этилган - 5 169 348, Техасда - 4 394 772 та ҳолат қайд этилди. Флоридада 3,75 миллиондан ортиқ, Нью-Йоркда 2,85 миллиондан ортиқ ва Иллинойсда 1,9 миллиондан ортиқ CJVID-19 инфекцияси тасдиқланган.

Кипр Республикаси болаларни 5 ёшдан бошлаб эмлайди. 5-11 ёшли болаларни коронавирусга қарши эмлаш кампанияси 16 декабрдан бошланади. «Емлаш барча провинциялардаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш марказларида амалга оширилмоқда», — деди Соғлиқни сақлаш вазири Михалис Хадзипанделас. Вазир, шунингдек, 15 декабрдан бошлаб SARS-CоV-2 нинг «омикрон» штамми ёки бошқа янги мутациялари ташхиси қўйилган одамларни мажбурий изоляция қилиш жорий этилишини айтди. Шунингдек, санитария-гигиена талаблари бажарилмаган тақдирда, хусусий компаниялар томонидан ўтказиладиган байрам тадбирлари тўхтатилади.

Сўнгги хабарлар
telegram