09:28, 03 Июнь 2021 | GMT +5
Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 171 млндан ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда COVID-19ни юқтирганлар сони 171 миллиондан ошди, деб хабар беради Kazinform.
Джон Хопкинс университети веб-сайтидаги сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус дунё бўйлаб 171 миллион 521 минг 036 кишида аниқланган. Вирусдан вафот этганлар сони – 3 млн 687 минг 575 беморни ташкил этди.
Коронавирус энг кенг тарқалган мамлакатларнинг бешталигига: АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Франция ва Туркия киради.