11:25, 06 Февраль 2021 | GMT +5
Дунёда COVID-19 юқтириб олганлар сони 105 миллиондан ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда COVID-19 юқтирганлар сони 105 миллиондан ошди, деб хабар беради Kazinform.

Джон Хопкинс университети веб-сайтининг маълумотларига кўра , коронавирус дунё бўйлаб 105 миллион 346 минг 199 кишида аниқланган. Улар орасида – 2 миллион 296 минг 700 бемор вафот этган. Коронавирус инфекцияси энг кўп тарқалган мамлакатлар: АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Буюк Британия ва Россиядир.