Дунёда бир суткада ярим миллиондан ортиқ одам CОVID-19 билан касалланган

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилнинг 2 июн ҳолатига кўра, дунёда 533 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб хабар беради.

«2022 йил 2 июн ҳолатига кўра, дунёда 533 661 217 та коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолати қайд этилган. Охирги 24 соат ичида вирусни юқтирганлар сони 511 597 кишига ошди», — дейилади хабарда.

Идоралараро комиссияси маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясидан вафот этганларнинг умумий сони 6 316 039 кишини ташкил этиб, бугун 1382 киши вафот этган.

Бугунги кунда дунёда 504 644 739 та вирусдан тўлиқ даволангани тасдиқланган ҳолатлар мавжуд.


Сўнгги хабарлар
telegram