Дунёда бир суткада энг кўп коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилди - 3,7 миллиондан ортиқ киши
20 январ куни ЖССТга пандемия бошланганидан бери 336 790 193 та инфекция ҳолати ва 5 560 718 киши вафот этгани бўйича маълумот берилган. Кун давомида янги инфекциялар сони 3 777 104 тага, вафот этганлар сони эса 8 741 тага ошган.
Аввалги антирекорд 12 январ куни ўрнатилган бўлиб, ўшанда ЖССТ 24 соат ичида 3 525 914 киши касаллангани ҳақида маълумот олган эди. ЖССТ статистик маълумотлари фақат хавфли вирусни юқтирган ва ўлган одамлар сони ҳақидаги расман тасдиқланган маълумотларни ҳисобга олади. 17 январда касалланганлар сони 325 миллион, 8 январда 300 миллион, 9 ноябрда 250 миллион ва 5 августда 200 миллионга етган.
Ташкилот энг кўп тасдиқланган ҳолатлар ҳақида АҚШдан маълумот олди. У 67 437 353 ҳолатни тасдиқлади. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (38 218 773), Бразилия (23 211 894), Буюк Британия (15 506 754) ва Франция (14 779 277). Вирусдан энг кўп ўлганлар сони АҚШда – 849 276, Бразилия (621 517) ва Ҳиндистонда (487 693). Ундан кейинги ўринларни Россия (324 060) ва Мексика (301 789) эгаллаган.