Дунёда бир ҳафтада CОVID-19 дан ўлганлар сони 43% га камайди - ЖССТ

Ташкилотнинг ҳафталик ахборот бюллетенида таъкидланганидек, «28 мартдан 3 апрелгача CОVID-19 билан касалланишнинг янги ҳолатлари ўтган ҳафтага нисбатан 16 фоизга, вафот этганлар сони эса 43 фоизга камайди». Бир ҳафта давомида ЖССТ томонидан 10 351 818 киши касаллангани ҳақида хабар берилган. 26 285 ўлим қайд этилган.
Ўтган ҳафтага нисбатан (21 - 27 март) касалланганлар сонининг камайиши ЖССТнинг барча олтита ҳудудида қайд этилган. Бу, айниқса, Африка (минус 19%), Европа (минус 16%) ва Ғарбий Тинч океани минтақасида (минус 16%) яққол намоён бўлди. Ўлим даражасининг пасайиши барча ҳудудларда ҳам қайд этилди, айниқса Жануби-Шарқий Осиёда (73%га) ва Америкада (63%га) сезиларли пасайиш кузатилди.
Корея Республикасида бир ҳафта ичида энг кўп инфекция юқтирганлар сони 2 058 375 тани ташкил этди, ундан кейин Германия (1 371 270), Франция (959 084), Вьетнам (796 725) ва Италия (486 695) ўрин олган. АҚШда етти кун ичида энг кўп ўлим қайд этилган (4,435). Ундан кейин Россия (2357), Корея Республикаси (2336), Германия (1592) ва Бразилия (1436) жой олган.
ЖССТ SARS-CоV-2 «ривожланишда давом этаётганини» эслатди. «Жорий юқиш даражасини ҳисобга олсак, [коронавируснинг] бошқа вариантлари, шу жумладан рекомбинантлар ҳам пайдо бўлиши мумкин», - дейилади маълумот бюллетенида.
5 апрел куни ЖССТ 490 853 129 нафар касалланган ва 6 155 344 нафар вафот этган беморлар ҳақида маълумот олди. Бир кунда касалланганлар сони 872 868 нафарга, вафот этганлар сони 16 079 нафарга кўпайди.
Фото: TASS