Дунёда бўйлаб смартфонлар савдоси 16 фоизга камайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг июль ойи охири ҳолатига кўра, бутун дунёда смартфон савдолари ҳажми пасайиши кузатилди, деб хабар беради Kazinform finprom.kzга таяниб.
None
None

Жорий йилнинг иккинчи чорагида жаҳонда йил давомида смартфонлар савдоси 16 фоизга пасайиши кузатилди. Бунинг асосий сабаби пандемиянинг компаниялар фаолиятига салбий таъсиридир. 2020 йилнинг иккинчи чорагида компаниялар жами 278,4 миллион дона смартфон сотишган.

Смартфонлар етказиб бериш бўйича биринчи ўринда Huawei турибди: Хитой компанияси 55,8 миллион дона смартфон сотган, бу жаҳон бозорининг 20 фоизи демакдир. Иккинчи ўринни 54,2 миллион дона смартфон (бозорнинг 19,5 фоизи) билан Samsung эгалади. Apple 37,6 миллион дона смартфон (13,5%) билан кучли учликка кирди.

Сўнгги хабарлар