Дунёда ҳар юзинчи одам коронавирус билан касалланган

NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 77,95 миллион кишига етди. Бу ҳақда Kazinform ТАССга асосланиб хабар беради.
None
None

Шундай қилиб, юқтирган одамларнинг улуши сайёрамизнинг умумий аҳолисининг 1 фоизидан кўпини ташкил қилади. БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, дунёда 7,795 миллиард одам яшайди.

Дунёда коронавируснинг тарқалиши секинлашмаяпти. Юқтиришнинг иккинчи тўлқини бошланган сентябрь ойида, дунёда ҳар куни 300 000 одамга КВИ ташхиси қўйилган. Октябрга қадар бу кўрсаткич кунига 600 мингтага етди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 20 декабрь куни янги рекорд - кунига 800 минг юқтириш ҳолати қайд этилган.

Шу билан бирга, вирус юқтирганларнинг умумий сонидан ўлимнинг улуши камайди. «Биринчи тўлқин» пайтида бу кўрсаткич 6-7% га этди. Шундай қилиб, 9 май куни, дунёда 4 миллион юқтириш ҳолатлари қайд этилганда, уларнинг 6,92% (276,8 минг киши) вафот этди.

Коронавирус туфайли вафот этганлар сони 1,7 миллиондан ошди, бу касалланганлар умумий сонининг тахминан 2,2 фоизини ташкил қилади.


Сўнгги хабарлар