11:08, 02 Май 2021 | GMT +5
Дунё бўйлаб коронавирусдан 3 млндан ортиқ одам вафот этди
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёда COVID-19 юқтирганлар сони 151 миллиондан ошди, деб хабар беради Kazinform.
Джон Хопкинс университети веб-сайтидаги сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 151 миллион 774 минг 770 одамда аниқланган. Вирусдан вафот этганлар сони – 3 миллион 118 минг 331 беморни ташкил этди.
Коронавирус энг кўп тарқалган мамлакатлар бешлигига: АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Франция ва Туркия киради.